Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

Қозоғистон Республикаси «КазАвтоЖол» миллий компанияси маълумотига кўра, жорий йил 4 апрелдан бошлаб “Доссор-Кўлсари-Бейнеу-Сайотес-Шетпе-Жетыбай-Актау” автомобиль йўлини сув босиши муносабати билан барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланган. Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига бораётган ёки ушбу ҳудуд орқали транзит билан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан мазкур ҳолатни ҳисобга олишларини сўраймиз.