Манғистау вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокидаги ЙТҲга оид

Қозоғистон Республикаси ваколатли идораларининг маълумотига кўра, 2024-йил 19-март куни соат 02.20 (маҳаллий вақт)да Бейнеу-Шетпе-Актау миллий автомобиль йўлининг 291/495-километрида, Сайотес қишлоғидан 20 км узоқликда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувида бўлган “Chevrolet Cobalt” русумли автомашина Бейнеу қишлоғидан Актау шаҳри йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Актау-Бейнеу йўналишида келаётган Туркия фуқароси бошқарувида бўлган “MERCEDES-BENZ” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Chevrolet Cobalt” автомобилининг ҳайдовчиси ва унинг 5 нафар йўловчилари турли жароҳатлар билан воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралар орқали вафот этган фуқароларнинг яқин қариндошларига маълумот берилган ва фуқаролар жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш масаласи олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.