Атирау вилоятидаги ЙТҲ хусусида

Атирау вилояти полиция департаменти навбатчи бўлими маълумотларига кўра жорий йил 20 январь соат 17:30 атрофида, Атирау – Астрахан автомобил йўлининг 659-километрида Мерседес Аcтрос русумли юк машинаси ва Cobalt русумли машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Cobalt йўловчиси бўлган, Ўзбекистон фуқароси – 07.05.1982 йилда туғилган А.З.Т. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.