Актобе вилоятидаги ЙТҲга оид

Қозоғистон Республикаси ваколатли идоралар маълумотига кўра, 2024 йил 3 апрель куни соат 17:00да, Актобе вилояти, Алға тумани ҳудудидан ўтувчи “Самара-Шымкент” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 678 км.да “Тойота Альфард” русумли енгил автомобили ва “DAF” русумли юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида “Тойота Альфард” автомобилида бўлган 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳолат Бош консулхона назоратига олинганлигини маълум қиламиз.