Ғарбий-Қозоғистон вилоятининг Уральск шаҳрида жойлашган “РИЗЫҚ” кафесидаги ёнғинда шкастланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида (қўшимча)

Жорий йилнинг 2024 йил 4-январ куни соат 02:07 да Қозоғистон Республикаси, Ғарбий-Қозоғистон вилояти, Уралск шаҳри, С.Датов кўчаси, 52-уйда жойлашган “РИЗЫҚ” кафесининг икки қаватли биносида газ-ҳаво портлаши натижасида юзага келган ёнғин оқибатида жароҳатган 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.М. ва И.Д. Уралск шаҳридаги кўп тармоқли шифохонасида даволанишни давом эттиришмоқда.

Фуқароларнинг олдида уларнинг қариндоши – Ўзбекистон фуқароси Ю.Ж. бўлиб турибди.

Юз берган ушбу ноҳуш ҳолатда жароҳатланганлар ва вафот этганлар орасида бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқоролари мавжуд эмас.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратида.