Бош консулхонада Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудларини нишонлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бош консулхонасида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигини нишонлашга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ақтау шаҳридаги «Пахтакор» ўзбек этномаданий бирлашмаси раҳбарлари ва фаоллари, Манғистау вилоятида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Есенов номидаги Каспий давлат технологиялар ва инжиниринг университетида таҳсил олаётган ватандошларимиз иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазал ва рубоийларидан ўқиб беришди.