ЕХҲТ сайловда имконияти чекланган шахсларга яратилган имкониятлар юқори баҳоланди

Бугун, пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкиллоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) нинг Ўзбекистон Республикасии Референдуми дастлабки натижалари юзаасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Кузатувчилар  Ўзбекистонда Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда имконияти чекланган шахслар учун яратилган имкониятларни қўллаб-қувватлади.

Референдумда барча тоифадаги фуқаролар ўз ҳуқуқларидан эмин-эркин фойдаланиши учун шароитлар яратилган. Хусусан, кўзи ожиз фуқаролар учун ҳам барча округ ва участка биноларида зарур барча шароит яратилган. Улар бу ерда брайл алифбосида чоп этилган Конституциявий қонун лойиҳаси ва бошқа ахборот материаллари билан танишиш имкониятига эга бўлди. Референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет намунаси ва тавсифи мавжуд.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар референдум бюллетенида ўз хоҳиш-иродасини мустақил ифода эта олишлари учун ҳар бир референдум участкаси трафарет билан таъминланди. 

Шунингдек, овоз берувчилар сонидан келиб чиқиб, брайл алифбосидаги бюллетенлар тайёрланган. Фуқароларнинг истагига кўра, овоз беришни улар яшаб турган жойда ҳам ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини телеканаллар ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалар орқали сурдо таржимада бевосита кузатиб бориш имконияти яратилди.