ЕХҲТ ДИИҲБ: Янги технологияларни босқичма-босқич жорий этиш яхши сайлов амалиётига мос келади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ ДИИҲБ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг кеча бўлиб ўтган ва Ўзбекистонда ўтказилган референдум натижаларини баҳолашнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси кузатган сайловолди ташвиқоти тадбирларининг қарийб 90 фоизи имконияти  чекланган фуқаролар учун очиқ бўлди. Баъзи ўқув видеороликлари сурдо таржимаси билан  бирга  намойиш этилди. Сайлов кампанияси даврида ДИИҲБ ҳеч қандай муаммоли ҳолатларни қайд этмаган.

Халқаро мажбуриятларга мувофиқ имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнларида иштирокини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Референдум куни ва муддатидан олдин овоз бериш пайтида ташриф буюрган сайлов участкаларининг аксарияти ногирон сайловчилар учун очиқ бўлганлиги эътироф этиш керак.

Ижобий жиҳати шундаки, референдум куни ва муддатидан олдин овоз бериш вақтида ташриф буюрилган аксарият сайлов участкаларида имконияти чекланган сайловчилар киришлари мумкин бўлди.

Тошкент шаҳридаги элликта сайлов участкаси сайловчиларни идентификациялашнинг электрон ускуналари билан жиҳозланиб, референдум учун синовдан ўтказилди.

Янги технологияларнинг босқичма-босқич жорий этилиши яхши сайлов амалиётига мос келади.