Ўзбекистон ТИВ раҳбари 11-12 июль кунлари Россияда ташриф билан бўлади

11-12 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ телеграм-канали маълумотига кўра, ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).