Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббус ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.