Эртага Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилади

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар «ֿЎзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Bu mening Konstitutsiyam телеграм канали маълумотига кўра, қарорда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 25 июнь куни умумхалқ муҳокамаси учун «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ҳамда «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Қарорга мувофиқ, умумхалқ муҳокамаси 25 июндан 5 июлгача бўлиб ўтади.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси референдумга қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.