Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспортида мавжуд бўлган доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсат ёзуви стикери амал қилиш муддати масаласи юзасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5156-сон Фармони 3-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2011 йилги намунадаги биометрик паспортида мавжуд бўлган доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсат ёзуви стикери паспорт амал қилиш муддати тугагунуга қадар хорижга чиқишлари ва у ерда бўлишлари, шунингдек, хорижий давлатлар ўртасида ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз.