Қурбон хайити байрами муборак бўлсин!

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР,

Бутун дунё мусулмонлари учун хайру саховат ва меҳр-оқибат байрами бўлган Қурбон ҳайити муносабати билан Сизларни чин юракдан муборакбод этамиз!

Сизларга шу азиз онларда энг аввало сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, тўкис бахт, хонадонингизга файз-барака тилаймиз. Юрт равнақи, эл фаровонлиги ва Ватанимиз шаъни йўлидаги хизматларингизга зафарлар ёр бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Актау шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси