Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 21 ноябрь куни Zoom платформаси орқали онлайн видеоконференция ўтказилиши режалаштирилганини маълум қиламиз.

Онлайн тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ташқи ишлар, Олий таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси ва Ёшлар ишлари агентликлари вакиллари, мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари ҳамда хорижда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик ёшлар иштироки кўзда тутилган.

Видеоконференцияга Zoom дастури орқали уланиш учун махсус линк тўғрисида маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали билишингиз мумкин: +77292777117.