Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Мустаҳкамҳуқуқийпойдевор
ИккидавлатўртасидагиҳамкорликнингҳуқуқийасослариМустақилликнинг дастлабки йиллариданбошлабшаклланганбўлиб, бугунгикунгакелибянадатакомиллаштирилди. Электр ва почта алоқалари, чегараолдиҳудудлардаалоқахизматлари, радиочастоталарнимувофиқлаштиришҳамда космик тадқиқотларсоҳасидаимзоланганбитимвакелишувлариккитомонламамуносабатларнингмустаҳкампойдеворинияратди.
Хусусан, 2025 йилдарадиочастоталарданфойдаланишбўйичаянгикелишувимзоланиширақамлиинфратузилманиуйғунривожлантиришгахизматқилмоқда.
Рақамлииқтисодиёт: ўсишваинвестициялар
Сўнггийиллардарақамлииқтисодиётсоҳасидагиҳамкорликсезиларлидаражадафаоллашди. Қозоғистон капитали иштирокидаги IT Parkрезидентлари сони 67 тагаетдива улар томонидан 2025 йилда 2,8 млн АҚШ долларлик экспорт хизматларикўрсатилди. Шу биланбирга, 755 та янгиишўрнияратилди.
Қозоғистонбозоригахизмат экспорт қилувчикомпаниялар сони 155 тагаетиб, экспорт ҳажми 17,6 млн долларгаетди.Улардамехнатфаолиятиниолиббораётганходимлар сони эса 4,6 мингтагаетказилди. Бу эса ўзаро ишонч ва бизнес муҳитининг ривожланаётганидан далолат беради.
Марказий Осиёнинг етакчи технопарклари ҳамкорлигида ташкил этилган “Central Asian Innovation Hubs” платформаси эса минтақавий стартап экотизимини янги босқичга олиб чиқди. Ушбу платформа орқали юзлаб стартаплар халқаро бозорларга чиқиш имконига эга бўлди.
Стартаплар ва глобал интеграция
Ҳамкорлик доирасида стартапларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “ICT Week Uzbekistan” ва “GITEX Global” каби нуфузли тадбирларда икки давлат стартаплари фаол иштирок этмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон стартаплари АҚШ, БАА, Германия ва Буюк Британияда ўтказилган халқаро акселерация дастурларида қатнашиб, янги инвестициялар жалб қилди. Жумладан, 40 та стартап “Draper University”, “AlchemistX” ва “Silicon Valley Residency” дастурларида иштирок этди.
“Central Asian Innovation Hubs”нинг 100 та стартаплари Қозоғистондаги “AI Forum”, Туркиядаги “Eurasia Technology Week”, БААдаги “Machines Can See Summit”, Германиядаги “Gitex”, Буюк Британиядаги “London Tech Week” каби халқаро конференцияларда қатнашди.
“Astana Hub” резидентлари орасида ўзбек капиталига эга 20 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда.
Маълумот ўрнида: “Oson”, “Billz”, “Sales Doctor”, “IT Academy for Engineers”, “Verifix”, “Smartup”, “Iman”, “Uysot”, “Sales Doctor”, “Smartcast”, “Uysot”, “Tezbor”, “Platma”, “BITO” каби компаниялар киради.
Шунингдек, Шанхай шаҳрида “Khan Tengri Innovation Hub”нинг очилиши минтақавий стартаплар учун Хитой бозорига кириш имкониятларини кенгайтирди.
2025 йил 3 октябрь куни “Digital Bridge 2025” халқаро конференцияси доирасида “Kazakhstan Market Entry” глобал акселерация дастури ишга туширилди. Ушбу дастур доирасида Ўзбекистон Республикасидан 10 нафар стартап ўз лойиҳаларини саҳнада тақдим этди. Акселерация “Astana Hub” билан ҳамкорликда ўтказилмоқда ва алмашинув дастури ҳисобланади. Унинг доирасида Қозоғистон Республикасидан 10 та стартап “Digital Startup Awards” акселерацияси доирасида Ўзбекистон Республикаси бозорида ўз маҳсулотларини фаол ривожлантирмоқда.
“Digital Startup Awards” лойиҳаси доирасида, умумий мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларини ташкил этувчи минтақадаги энг йирик ташаббуслардан бири сифатида, амалга оширилган инкубация ва акселерация дастурлари, шунингдек “Best Startup Project” танловида Марказий Евроосиё мамлакатлари, жумладан Қозоғистон ва минтақанинг бошқа бозорларидан келган стартаплар иштирок этди.
Дастурякунигакўра, 14 та стартапакселерациянива 15 та стартапинкубациянимуваффақиятлиякунлади. Акселерация дастуринатижаларигакўра, “IT ParkVentures” фондистартапларнингэришганнатижаларивакенгайишсалоҳиятиданкелибчиқиб, “SAFE” форматида 50 000 АҚШ долларигача инвестиция киритди, шунингдек инкубация дастуридагистартапларгаҳамхудди шу асосда 10 000 АҚШ долларигача инвестиция ажратди.
Телекоммуникация: ўзаробоғлиқликникучайтириш
Телекоммуникация соҳасидаҳамкорликдоирасидайирикоператорларўртасидатўғридан-тўғриалоқаканалларийўлгақўйилган. Буорқалихалқаро телефон ва интернет трафикларсамаралиалмашилмоқда.
Жумладан, “Ўзбектелеком” АК, “Казахтелеком” АЖ, “Jusan mobile” АЖ, “ТрансТелеком” АЖ, “TNS-Plus” МЧЖ каби телекоммуникация операторлари билан алоқа каналлари ташкил этиб, улар орқали халқаро тўғридан-тўғри ва транзит телефон-телеграф трафиклари алмашинуви амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, икки давлат ўртасида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бўйича маълумот алмашиш тизими жорий этилмоқда. Бу эса ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний қурилмалар айланмасига қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга.
Сунъий интеллект: келажакка қаратилган ҳамкорлик
Сунъий интеллект соҳасида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Қозоғистондаги Назарбаев университетиҳузуридагисунъий интеллект институтибиланилмийҳамкорликалоқалариўрнатилган.
Иккидавлатмутахассисларитомониданкадрлартайёрлаш, тадқиқотлабораториялариниривожлантиришваинновационечимларниишлабчиқишбўйичақўшмаишларолибборилмоқда.
Рақамлиҳукумат: трансчегаравийҳамкорлик
2025 йил 17 декабрда БМТ ЭСКАТО (UN ESCAP) ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, БМТ ЭСКАТО ва Қозоғистон Республикаси ўртасида имзоланган Ўзаро Англашув Меморандумлари асосида туризм соҳасида маълумот алмашиш бўйича пилот лойиҳасини ишга тушириш тўғрисида келишувга эришилди.
2026 йил 13 март куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида БМТ ЭСКАТО, Кореянинг NIA агентлиги ҳамда Қозоғистоннинг “NITEC” АЖ ўртасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланганлиги эълон қилинди.
Лойиҳанинг биринчи босқичи давомида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Корея ўртасида трансчегаравий маълумот алмашишнинг ҳуқуқий ва техник асослари ишлаб чиқилди. Шунингдек, маълумотларга асосланган таҳлиллар тайёрланиб, уларнинг қарор қабул қилиш жараёнидаги аҳамияти намойиш этилди. Хусусан, кореялик сайёҳларнинг Ўзбекистондаги фаолияти ва истеъмол хусусиятлари бўйича олинган натижалар амалий аҳамиятга эга бўлди.
Пилот лойиҳасининг кейинги босқичлари ҳам муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг, маълумот алмашинувини бошқа устувор тармоқларга кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида маълумот алмашиш бўйича ягона давлатлараро платформани яратиш режалаштирилган.
Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши трансчегаравий рақамли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда давлат ва тижорат хизматларинингса марадорлигини оширишни таъминлайди.
Келгусида мазкур ташаббусни кенгайтириш ва ягона давлатлараро рақамли платформа яратиш режалаштирилмоқда. Бу эса давлат хизматлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Ахборот хавфсизлиги ва инфратузилма
Ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик меморандумлари доирасида электрон ҳукумат тизимлари, рақамли платформалар ва давлат маълумотларини бошқариш тизимларини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, 700 МГц диапазонида 4G ва 5G тармоқларини жорий этиш учун рақамли телевидениени трансформация қилиш ишлари Марказий Осиё миқёсида мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорлик бугунги кунда нафақат икки давлат, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун стратегик аҳамиятга эга. Рақамли иқтисодиёт, стартап экотизими, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги қўшма ташаббуслар минтақада инновацион ривожланишни жадаллаштирмоқда.
Бу ҳамкорлик келгусида ягона рақамли маконни шакллантириш ва глобал рақобатбардошликни оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.