Учувчисиз учадиган аппаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори асосида амалга оширилади (қарорга ўтишга ҳавола https://lex.uz/uz/docs/6284990#6285539).
Маълумот учун: учувчисиз учадиган аппарат — учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ автоном бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари бундан мустасно).
учувчисиз учадиган аппаратлар учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар — 8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодига тушадиган қисмлар;
Мазкур қарор талабларига асосан қуйидагилар белгиланган:
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади;
– Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.
Мазкур қарорга асосан Республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан бериладиган рухсатнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш мумкин.