📢 Қозоғистон ҳудуди орқали автомашинада сафар қилувчи Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Сўнгги вақтларда, Қозоғистон Республикасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли маъмурий жарима белгиланган ҳолатларда, ушбу жарималар ўз вақтида тўланмагани боис айрим фуқароларга Қозоғистонга кириш вақтинча тақиқланган ҳолатлар кузатилмоқда.

‼ Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бош консулхона фуқароларга Қозоғистонга сафардан олдин Kaspi.kz онлайн платформаси орқали ўзлари ҳақидаги маълумотларни текширишни тавсия этади:

«Государственные услуги» – «Платежи» – «Штрафы» бўлимида фуқаронинг паспорти рақами ёки автотранспорт воситаси давлат рақами орқали жарималар мавжудлиги текширилиши мумкин.

Агар жарима мавжуд бўлса, уни онлайн тарзда тўлаш имкони бор.

Жарима тўланганидан сўнг, Қозоғистон мутасадди ташкилотлари чегарадан ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўради.

📌 Қўшимча маълумотлар учун Бош консулхонага мурожаат қилишингиз мумкин.