Сўнги вақтларда, Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН)га мурожаат этиши зарурлигини эслатамиз.
Ўз навбатида, мазкур ФИРИБГАРлар томонидан ўзини “Дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган ҳолатлар кузатилса, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8(7172) 95-45-87; Олмаота шаҳрида: +8(727) 390-26-16 ва Ақтау шаҳрида: +8(729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз сўраймиз:
– Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси қисқа рақами: 115;
– Қозоғистон Республикаси полицияси: 102.
Ҳурматли фуқаролар !!!
Сизлардан фирибгарларнинг сўзларига ишониб қолмасликни ва ҳужжатларингизни шахсан ўзингиз Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) топширишингиз кераклигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.