Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ақжаик туман ИИБ навбатчи бўлими маълумотларига кўра, жорий йил 20 январь соат 17:00 атрофида Уралск – Атирау автомобил йўлининг 91-километрида DAF русумли юк машинаси ҳамда Mazda CХ-7 русумли машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Mazda CХ-7 машинаси ҳайдовчиси – Ўзбекистон фуқароси – 1983 йилда туғилган Р.Э.А. ва 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари – 1984 йилда туғилган Р.Р.Н. ҳамда 2012 йилда туғилган Р.Ж.Э. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Яна бир йўловчи – Ўзбекистон фуқароси – 2009 йилда туғилган О.О.Э. Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ақжаиқ тумани марказий касалхонасига ётқизилган. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари бўлган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.