Қозоғистон Республикаси ваколатли идораларининг маълумотига кўра, 2024-йил 10-май куни соат 00.03да Ғарбий-Қозоғистон вилояти, Байтерек тумани, Богатск қишлоғидаги “Артур” деҳқон хўжалигида 100 кв.м. майдонга эга вақтинчалик турар жой биносида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 2 киши 15 фоизлик куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиб, уларнинг шахсларига аниқлик киритилди.
Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралар орқали вафот этган фуқароларнинг яқин қариндошларига маълумот берилган бўлиб, марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.