Қозоғистон Республикаси ваколатли идораларининг маълумотларига кўра, 08-июн куни соат 11:45да Атирау вилояти, Макат тумани ҳудудидан ўтувчи “Атирау-Актобе” республика аҳамиятига эга автомобил йўлининг 31-километрида Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган. Соат 12:50да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Автомобил ичида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жарохат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.