2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида камбағаллик кўрсаткичларини баҳолаш (+инфографика)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Статистика агентлиги ва Жаҳон банки билан биргаликда Ўзбекистондаги монетар камбағаллик даражасини баҳолади. 2023 йилда мамлакатда камбағаллик даражаси 3,1% бандига пасайгани қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11,0%гача пасайган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан республика бўйича вилоятлар кесимида уй хўжаликлари бюджети кузатуви маълумотлари асосида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражаси ҳолатидаги ўзгаришлар таҳлилини ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда камбағаллик даражасининг ҳисоблаш услуби Жаҳон банки тавсиялари асосида 2021 йилда қайта кўриб чиқилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда ўтказилган сўровда 10 мингга яқин уй хўжаликлари иштирок этган ва 2022 йилда қамров 14 мингдан ошган бўлса, 2023 йил давомида мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилган.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси

Сўнгги йилларда ўзбекистонда камбағаллик даражаси сезиларли даражада ўзгарган. Хусусан, 2022 йилда камбағаллик даражаси 17%дан 14%гача камайган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 11%гача тушди ва 1 миллион аҳоли даромади белгиланган камбағаллик чегарасида ошгани қайд этилди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, камбағаллик даражасининг сезиларли пасайиши Сирдарё – 6 ф.п., Андижон – 5,5 ф.п. вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида – 6,3 ф.п.га қайд этилган.

Аҳоли жон бошига даромад

Аҳоли даромадлари таркибининг асосий қисмини иш ҳақи, кексалик пенсиялари ва ижтимоий ёрдамлар, қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадлари ташкил этади.

2022 йилга нисбатан пенсия ва ижтимоий нафақалардан олинадиган жами даромадлар ўртача 12%га, қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадлар 6%га ошди. Кичик бизнесдан олинган даромадлар ўртача 1,7 баробар ошди.

Таъкидлаш жоизки, таҳлиллар натижадарига кўра сўнгги уч йил давомида аҳоли даромадлари таркибида иш ҳақининг улуши 70,2%дан 62,7%га пасайди ва кичик бизнесдан олинадиган даромадлар улуши эса 0,7%дан 2,9%га ошди.

Ўзбекистонда камбағаллик даражасини баҳолаш 2020 йилдан бошлаб доимий равишда олиб борилмоқда ва аҳолининг турмуш даражаси, шароитлари ва сифати тўғрисидаги муҳим маълумотларнинг манбаи ҳисобланади, шунингдек, мамлакатдаги монетар камбағаллик даражасини баҳолашнинг ягона ахборот манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида камбағалликни ўлчаш соҳасидаги истиқболли йўналишларидан бирига кўп ўлчовли камбағаллик индексини ҳисоблашнинг миллий статистика амалиётига жорий этилиши ҳисобланади.