ИССВ: Ўзбекистон 2024 йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 7656 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий тамойилларидан бири бу республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижаларига асосланган ҳудудий ривожланишнинг кенг миқёсда ва параллель равишда амалга оширилиши ҳисобланади. Бунда ҳудудларнинг ресурс базаси, ишлаб чиқариш, транспорт-логистика салоҳияти юқори қўшимча қийматга эга бўлган турли хил маҳсулотларга талаб ўрганилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра (ИССВ), таҳлил натижаларига кўра, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг мувофиқлаштируви ва кўмагида амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция дастурлари (ҲИД) шакллантирилади ва Ҳукумат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Янги имкониятларни аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалар рўйхати йил давомида кенгайтириб борилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қабул қилинган инвестиция дастурларининг характерли тенденцияси маҳсулот сифатини кескин ошириш, ишончли иқтисодиётга хос бўлган қўшимча қийматни шакллантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида миқдорий кўрсаткичлардан воз кечишдир. Ушбу тенденция жорий йилдаги ҳудудий инвестиция дастурларида ҳам ўз аксини топди.

ҲИД доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард АҚШ доллари бўлган 7656 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ўтган йили деярли икки баравар кўп, яъни 14120 та лойиҳа амалга оширилди, уларнинг умумий қиймати 8,3 миллиард долларни ташкил қилди. 2023 йилда саноат соҳасида амалга оширилган лойиҳалар улуши 31,3 фоизни (4419 та лойиҳа), хизмат кўрсатиш соҳасида 52,7 фоизни (7437 та лойиҳа), қишлоқ хўжалиги соҳасида 16 фоизни (2264 та лойиҳа) ташкил этди. 2024 йилда урғу бироз бошқачароқ: қишлоқ хўжалиги 12,3 фоиз (945 та лойиҳа) ва хизматлар 50,1 фоиз (3904 та лойиҳа) улушининг бироз қисқариши ҳисобига ишлаб чиқариш 36,6 фоизгача (2807 та лойиҳа) ошади.

Лойиҳа қиймати бўйича 2024 йилда, ўтган йилгидек биринчи учликка Самарқанд (1,4 миллиард доллар), Қашқадарё (1,23 миллиард доллар) ва Наманган (976 миллион доллар) вилоятлари киради.

Саноатнинг етакчи тармоқлари рўйхатини анъанавий равишда тўқимачилик саноати (637 та лойиҳа), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (616 та лойиҳа) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (516 та лойиҳа) бошлаб бериб, алкоголь ва тамаки саноати (4 та лойиҳа) якунламоқда.

Ҳар бир лойиҳани амалга ошириш жараёни алоҳида, мураккаб вазифа бўлиб, унинг доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилиб, лойиҳа ташаббускорларини бевосита манзилли қўллаб-қувватламоқда.

Натижада биргина 2024 йилнинг январь ойидаёқ 466 та лойиҳа ишга туширилди. Юқори шижоат билан иш бошлаганлар кучли учлигидан Қашқадарё (67 та лойиҳа ёки вилоятдаги лойиҳалар рўйхатининг 10,7 фоизи), Жиззах (20,9 фоиз ёки 65 та лойиҳа) ва Сурхондарё (10 фоиз ёки 45 та лойиҳа) вилоятлари жойлашган.

Лойиҳа ташаббускорлари кўпроқ ҳаракат қилишлари керак бўлган ҳудудлар бор, масалан, Наманган (январь ойида 5 та лойиҳа), Навоий (12) ва Бухоро (17) вилоятлари, аммо, биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, ҲИД лойиҳаларини амалга оширилиши, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ўсиши ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 220 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради.

«Дунё» АА