Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 13 феврал куни соат 21:40 да Ақтау шаҳри 28А-кичик туманидаги шиналарни таъмирлаш устахонасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин майдони 42 кв.м. ташкил этган ва унибартараф этиш ишларига жами 3 та техника ва 12 нафар шахсий таркиб жалб қилинган. Ёнғин соат 22:04 да тўлиқ бартараф этилган.
Ушбу воқеада Ўзбекистон фуқаролари – 20.08.1990 йилда туғилган М.А.Ш. ва 25.08.1999 йилда туғилган М.А.А. термик куйиш оқибатида Ақтау шаҳри марказий касалхонасига ётқизилган.
Шифокорларнинг таъкидлашича жабрланувчиларнинг аҳволлари оғир. Уларнинг холидан қариндоши – А.А.Ш. ва иш берувчиси – Т.Ш.А. хабар олиб туришибди.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.