09.07.2024 йил
Жорий йил 6-8 июл санасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев бошчилигида қорақалпоғистонлик тадбиркор ва ҳунармандларининг Қозоғистон Республикаси Манғистау вилоятига расмий ташрифи бўлиб ўтди.
Ташриф дастурига биноан “Made in Uzbekistan. Industrial potential of Karakalpakstan” номли бизнес-форум, “В2В” урашувлар, Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, Қорақалпоғистондан келган санъаткорлар “Домбра куни” муносабати билан ўтказилган концерт дастурида иштирок этишди.
7 июл куни Актау шаҳри “Дўстлик уйи”да Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев ва Манғистау вилояти ҳокими Н.Қилибай иштирокида “Made in Uzbekistan. Industrial potential of Karakalpakstan” кўргазмасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган саноат ва қишлоқ хўжалиги, ҳусусан озиқ-овқат, текстил ва трикотаж, қурилиш материаллари, нефт-кимё, мебель ҳамда ҳунардмандларнинг маҳсулотлари намоиш этилди. Қозоғистонлик тадбиркорлар билан «В2В» учрашувлар ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасининг савдо-иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.
Форум доирасида ўтказилган «В2В» учрашувлар натижасида экспорт шартномалар имзоланди.
Ташриф дастурига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси Актау шаҳридаги саноат объектлари ва йирик улгуржи-тақсимлаш марказлари фаолияти билан танишди.