Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ақтау шаҳридаги «Premium Plaza» турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат миграцияси хавфсизлигини таъминлаш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга, фуқароларимизга ўзлари бўлиб турган давлат қонунларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган суҳбат сўнггида ватандошлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга диломатлардан батафсил жавоб олдилар.