Хорижий дипломатлар Мўйноқга етиб келди

МУЙНОҚ, 4 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун эрта тонгда Тошкентда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус вакилларининг бир гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири Зафар Юлдашқулов.

Мўйноқ шаҳри аэропортида дипломатларни республика ва шаҳар мутасаддилари кутиб олди.

Шундан сўнг, дипломатлар Орол денгизининг қуриган тубига бориб, у ерда Орол тарихи музейи экспозицияси билан танишдилар.

Дипломатик корпус вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.