2023 йилнинг 26 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидан ватанга қайтаётган ўзбекистонликлар Қозоғистондан Ўзбекистонга “Тажен – Давут Ота” чегара назорат ўтказиш пунктида вужудга келган навбат сабабли ўтиш йўлида 3-4 сутка давомида узун тирбандликда қолаётгани, ёш болалар ва қариялар қийналаётгани айтилиб, мутасаддилардан ёрдам сўралган видеомурожаат тарқалди.
Ушбу масала юзасидан Бош консулхона томонидан 2023 йилинг 21, 22 декабрь кунлари Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистоннинг тегишли идораларига зудлик билан маълумот юборилиб, божхона назоратини ўтказишни ушбу хизмат ходимларини қўшимча жалб қилинган ҳолда тезлаштириш чоралари кўрилди, нейтрал ҳудудда кутаётган йўловчилар учун иссиқ чой билан таъминланди.
Натижада, тирбандликда йиғилиб қолган фуқароларнинг қисқа муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари таъминланди.