Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар рўйхати

Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 15 май куни аризаларнинг Марказий сайлов комиссиясига келиб тушиши навбатини инобатга олган ҳолда қуйидаги сиёсий партияларга жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ижозат берилди:

1.      Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1255-сон қарори);

2.      Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1256-сон қарори).

3.      Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1257-сон қарори).

4.      Ўзбекистон Экологик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1258-сон қарори).

5. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1259-сон қарори).

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарорлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати