Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Эрон элчиси ШҲТнинг Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Эрон элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида Эрон делегациясининг олий даражадаги иштироки билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этиш учун амалий алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.