Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Остонада биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.