Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Қўшма тадбирлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ Телеграм-каналида маълум қилинишича, режада икки давлат ҳамкорлигида бағишланган қатор тадбирлар акс этган.
Ҳужжатни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди имзолади.
Маросим Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 23 ноябрда ўрнатилган.