Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон вилояти ваколатли идоралари маълумотига кўра, 2024-йил 4-январ куни соат 02:07 да бошқарув пултига Уралск шаҳри, С.Датов кўчаси, 52-уйда жойлашган “РИЗЫҚ” кафесининг икки қаватли биносида газ-ҳаво портлаши натижасида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.М. ва И.Д. турли жароҳатлар билан Уралск шаҳридаги кўп тармоқли шифохонасига етказилган. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.