Қозоғистон Республикасининг оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон Республикасида ўзининг икки нафар 2018 ва 2019 йилларда туғилган вояга етмаган фарзандларини сотишда гумонланиб қўлга олинганлиги ҳақида маълумот жорий йилнинг 03 апрель санасида тарқалди.
Ўзбекистон Республикасиинг Бош консулхонаси маълум қиладики, шу куннинг ўзидаёқ фуқаронинг шахси аниқланди ва ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота юборилди.
Вазият Бош консулхона назоратида.