Жорий йилнинг 04 март куни соат 13:30 атрофида Қозоғистон Республикаси Ақтобе вилояти Ақтобе шаҳри шимолий айланма йўлининг саккизинчи километрида “КамАЗ” ва “Cobalt” автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
“Cobalt” автомобилида бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ақтобе шаҳри ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариндошлари билан алоқа ўрнатди.
Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олди ва Ақтобе шаҳри ички ишлар органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.