Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти томонидан янги телеграм канали ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Маълумки, иқтисодий дипломатия мамлакатнинг давлат, жамоат ва тижорат тузилмалари иқтисодий манфаатларини илгари суриш бўйича келишилган фаолиятини амалга оширишга қаратилган.
Янги телеграм канали, биринчи навбатда, Ўзбекистон ТИВ ва хорижий давлатлардаги мамлакатимиз дипломатия ваколатхоналари томонидан хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини кенг аудиторияга етказиш учун мўлжалланган.
Қуйидаги ҳавола орқали телеграм каналига обуна бўлиш мумкин: https://t.me/mfa_ediplomacy