Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб, «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Респyблика танлови эълон қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ўзбек тилини тарғиб қилувчи ижодий изланишларни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган жорий йилги Танлов тўрт йўналишда:
-давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд (маҳаллий ижро этувчи туман (шаҳар) ҳокимликлари);
-давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари);
-ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳалар ва дастурий маҳсулотлар (илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари);
-ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар (ёзувчи ва шоирлар) йўналишларидан иборат.
Танлов жорий йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар бўлган муддат оралиғида тегишли босқичларда ўтказилиши кутилмоқда.