Ушбу тадбирлар Қозоғистон “FlyArystan” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб Атирау — Тошкент йўналишидаги мунтазам авиақатновнинг тантанали очилиши муносабати билан ташкил этилди.
B2B форматидаги ушбу “workshop” тадбири Ўзбекистондан 19 га яқин ва Қозоғистондан 70 га яқин туризм агентликларини, шунингдек, санаторий-курорт масканлари, соғломлаштириш марказлари, меҳмонхоналар ва тиббий туризм соҳасидаги ташкилотларни бирлаштирди.

Ўзбекистон делегацияси гастрономик, экологик, маданий ҳамда тиббий туризм йўналишларини намойиш қилди, шунингдек, мамлакат ҳудудларидаги янги сайёҳлик маршрутлари ва дам олиш масканларини тақдим этди.
Форум давомида Атирау-Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатновнинг очилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бу йўналиш келгусида икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик оқимини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма туристик ташаббусларни амалга ошириш борасида қизиқишларини билдиришди.