❗Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.

Яқин ҳафталар давомида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.

Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришлари сўралади.