Ўзбекистонда олти ёшли болаларнинг 95,8 фоизи мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олинган

Ўзбекистонда мактабгача кичик ёшдаги болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, уларга зарур шароитларни яратиш, мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳада нодавлат секторнинг улушини ошириш,аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда таълим-тарбия жараёнига самарали шакллар ва усулларни жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши соҳада бошқача бир янги даврни бошлаб берди.

Тизимдаги ислоҳотлар сабаб чекка ҳудудларда эскирган, таъмирталаб шароити йўқ бинолар ўрнидаянги, замонавий таълим масканлари барпо этилди.

Биринчилардан бўлиб, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат сектор улушини ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Ўтган йилларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2018 йилдан бошлаб, давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этилиши натижасида бугунги кунда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 31 342тага етказилди.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, барча ҳудудларда болаларнинг сифатли мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишларида тенг имкониятлар яратиш мақсадида мактабгача таълимнинг янги муқобил шакллари жорий этилди.

Хусусан, республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларидаги156 тамаҳаллаларда 72 таавтобуслар негизида мобиль гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, ўйин майдончаларда ташкил этилган гуруҳларга 9 ярим минг нафарга яқин
3-6 ёшли болалар қамраб олинди.

Шу билан биргаликда халқаро лойиҳалар доирасидаЮнисеф ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган 20та“Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга жами 496нафар болалар қамраб олинди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолият кўрсатиб уларга 1 712 нафарболалар қамраб олинган.

Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 764та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87та болалар қамраб олинган.

Аввалги йилларга назар соладиган бўлсак, Республиканинг минглаб маҳаллаларида боғчалар йўқлиги ёки етишмаслиги сабабли мактабгача ёшдаги болалар 1-синфга ўқишга чиққандан кейин боғчага борган бола биланбоғчага бормаган болаларнинг фарқи сезиларли даражада билиниб, бу нафақат болаларга, ўқитувчиларга ҳам қийинчилик туғдирар эди.

Республика ҳудудларидаги барча 6 ёшли болаларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида 7 601табошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 182 минг нафардан ортиқ 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрланмоқда.

Шу каби ислоҳотларнинг амалга оширилиши ўз навбатида соҳага малакали педагог ва бошқарув кадрларини жалб қилиш, шу кунга қадар
300 минг нафарга яқин ишсиз аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлашга имкониятлар яратиб берди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Республикада барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 минг 233 тани ташкил этиб, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 75,0фоизга, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш кўрсаткичи95,8фоизга етказилди.

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришишда мактабгача таълим йўналиши бўйича
2030йилгача болаларни тўлиқ мактабгача таълим билан қамраб олиш, 6 ёшлиболаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш каби устувор вазифалар белгиланган.

Мазкур устувор вазифалар доирасида мактабгача таълим тизимини тўлиқ рақамлаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этиш ва уни бошқариш,
таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича янги муқобил моделларни жорий этиш, нодавлат сектор улушини янада кенгайтириш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ва қамров кўрсаткичи паст бўлган маҳаллаларда мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда янги замонавий давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, ҳудудлардаги мавжудларини реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида мактабгача таълим тизими янада такомиллаштирилади.

Шерзод Мухаммедов,

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги департамент директори