Ижодий сафар давомида Хоразм театр санъати вакиллари Ақтау шаҳридаги Нурмухан Жантурин номидаги мусиқали драма театрида ўз дастурларини тақдим этишди.
Тадбирда Манғистау вилоятининг ижтимоий-сиёсий доиралари ва дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, вилоятда истиқомат қилувчи ватандошларимиз қатнашдилар.
Концерт дастури аввалида кўҳна Хоразм вилоятининг бой маданий ва тарихий меъроси ҳамда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган видеолавҳалар томошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинди.
Бўлиб ўтган концертдаги куй ва қўшиқлар ҳамда ўзбек миллий рақслари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб, тадбир қатнашчиларида унутилмас таассурот қолдирди.