Атирау вилояти полиция департаменти маълумотига кўра, 15-июн куни соат 06:30 атрофида “Атирау-Доссор” автомобил йўлида Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган “Daewoo Nexia” русумли автомашина ва Қозоғистон давлат рақамига эга “КамАЗ” юк автомобили ҳамда “ПАЗ-32053” автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида “Daewoo Nexia” машинаси йўловчиси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси – 1973 йилда туғилган М.А.А. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилнинг ҳайдовчиси ва қолган 2 нафар йўловчилари – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсларига аниқлик киритилди ва улар билан доимий алоқа ўрнатилди. Улар жиддий жароҳат олишмаган ва касалхонага мурожаат қилишмаган.
Вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига маълумот берилган ва фуқаро жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш масаласи олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Атирау вилояти полиция департаменти билан доимий алоқада бўлиб турибди.