Қиш мавсумида Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолат автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.
Агар сиз Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспортда (автобус) ҳаракатланишни режалаштираётган бўлсангиз, фақат ишончли йўловчи ташувчи фирмаларга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришлари сўралади.
Қозоғистон ҳудудида сизга нисбатан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа муаммолар юз берса, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилинг.
☎️ Мурожаат учун телефонлар:
+7 777 599 00 51
+7 777 599 00 52