
Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Конституциямизнинг 33 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбир Халел Досмухамедов номидаги Атирау университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида бўлиб ўтди.
Давра суҳбати иштирокчиларига Бош Қомусимизнинг юртимиз тараққиётининг янги босқичида фуқароларимизнинг хоҳиш-иродасини акс эттириши, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилиши билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳозирги кунда Халел Досмухамедов номидаги Атирау университетида ёшларимиз ҳуқуқшунослик, туризм ва чет тиллари йўналишларида таҳсил олишмоқда.