Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида “Довуд ота” — “Тажен” ўтказиш пунктида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар, моддий манфаатдор бўлиш ҳолатларига дуч келганда тегишли идораларга хабар беришларини эслатиб ўтади. Бундай қонунбузарликлар аниқланганда, фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонасининг +7 729 2777117 ишонч рақамига мурожаат қилишлари мумкин.