Манғистау вилоятидаги ЙТҲга оид

Қозоғистон Республикаси ваколатли идораларининг маълумотига кўра,
2024-йил 16-октябрь куни соат 06.30да Манғистау вилояти Бейнеу-Тажен республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 79/6 км “JAC M4” автомобили “Тажен” чегара ўтказиш пунктидан ўтишга навбатда йўл четида турган “MAN” русумли юк автомашинасига орқадан келиб ўрилган. “JAC” автомобилида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

ЙТҲ оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган. Қолган 4 нафар йўловчилар эса турли жароҳатлар билан Бейнеу тумани касалхонасига ётқизилди.

Бош консулхона бошчилигида вафот этган фуқаролар ва 4 нафар жабрланганлар 18 октябрь куни Ўзбекистонга қайтарилди.

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ва ҳушёрликни йўқотмасликни сўраймиз. Йўл ҳаракатининг белгиланган тезлик чекловларига амал қилишингизни сўраймиз. Бу сиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун муҳимдир.