Қозоғистон Республикаси божхона чегарасида
автоматлаштирилган электрон навбат тизими 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб
Тажен – «Дауит-ата» чегара ўтказиш пунктида ишга туширилган.
Тизим Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг “Ахборот ва ҳисобот маркази” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу тизим энг қулай ва очиқ порталда ёки мобил илова орқали рўйхатдан ўтгандан сўнг, ҳайдовчи бўш кун ва вақтни танлайди. Бундай ҳолда, ҳайдовчи ўз навбати ҳақида SMS олади.
Электрон навбатни жорий этишнинг вақтинчалик схемаси ва муддати билан Давлат даромадлари қўмитасининг расмий интернет ресурслари ва CargoRuqsat.kz сайти орқали танишиш мумкин.
Шу муносабат билан Қозоғистон ҳудудини мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали тарк этишни режалаштираётган ташувчилар «CarGoRuqsat» иловаси орқали электрон навбатда жой банд қилишлари керак. Андроид иловаси учун ҳавола^ ANDROID . iOS иловаси учун ҳавола: iOS .
Бунинг учун ҳаволага ўтиб, «CarGoRuqsat» иловасида рўйхатдан ўтиш, тизимга кириш, керакли назорат пунктини танлаш, чегарадан ўтиш санаси ва вақтини кўрсатиб, уни тўлдириш керак.
Видео-қўлланмалар:
“CarGoRuqsat” тизимида рўйхатдан ўтишга видео-қўлланма
Электрон навбат тизимидаги ҳайдовчилар рўйхатини янгилаш
Фойдаланувчининг шахсий ҳисоби ҳақида умумий маълумот
“CarGoRuqsat” электрон навбат тизимида электрон ҳамённи тўлдириш
Чегарадан ўтиш санасини ўзгартириш
Электрон навбат тизимини тўлаш бўйича қўшимча тушунтиришлар
Ариза маъқуллангандан сўнг, чегарани кесиб ўтиш учун ўз вақтида назорат пунктига келиш лозим.
Тирбандликларга йўл қўймаслик учун ташувчиларга электрон навбатларни олдиндан брон қилиш тавсия этилади.
Барча саволлар учун Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасининг алоқа марказига 1414, 8-800-080-7777 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Автомототранспорт воситаларини, юкларни ва товарларни Қозоғистон Республикаси Давлат чегараси орқали олиб ўтиш, шунингдек уларни электрон навбат орқали ўтказиш учун йиғим суммалари:
(Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2023 йил 25 майдаги 538-сон буйруғи билан тасдиқланган)
1) Автоматлаштирилган электрон навбат тизимида брон қилиш санаси ва вақти бўйича Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун юк автомобиллари, шу жумладан тиркамалар, юк машиналари ва тракторлар — 1 БҲМ (3 692 тенге = $ 7,38) (1 (бир) транспорт воситаси учун тўлов);
2) Юк автомашиналарини, шу жумладан тиркамали
юк автомашиналарини, тракторларни Қозоғистон Республикасининг Давлат чегараси
орқали навбатдан ташқари (тезкор) ўтказиш учун – тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 30 (ўттиз) календарь кун ичида – 100 БҲМ
(369 200 тенге = $ 737,
59) (1 (бир) транспорт воситаси учунтўлов
суммаси);
3) Қозоғистон Республикаси Давлат чегараси орқали навбатдан ташқари (тезкор) транзит ўтказиш учун мўлжалланган юк автомобиллари, шу жумладан тиркамали юк автомобиллари, тракторлар – кесиб ўтиш муддатини кечиктириш имконияти билан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 5 (беш) календар кун ичида – 50 БҲМ (184 600 тенге = $ 368,79) (1 (бир) транспорт воситаси учун тўлов миқдори).
Ҳозирги кунда “Тажен” чегара ўтказиш пунктининг кунлик транспорт воситаларини ўтказиш лимити – 200 та деб белгиланган.
“Тажен” чегара ўтказиш пункти ҳақида маълумотлар:
Алоқа телефонлари
+7-7293-225-676
Жадвал
Банд қилиш учун дастлабки мавжуд вақт
00:00
Банд қилиш учун сўнгги мавжуд вақт
23:00
Ярим кунлик иш куни жадвали
Банд қилиш учун дастлабки мавжуд вақт
09:00
Танаффуслар
11:00 — 12:00
Банд қилиш учун сўнгги мавжуд вақт
12:00