Қозоғистонда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди

ОҚТОВ, 31 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Оқтов (Қозоғистон) шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Манғистау вилоятидаги Қозоғистон халқ ассамблеясининг анжуманлар залида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбирга Манғистау вилояти ҳокимиятининг бўлим бошлиғи Максат Токаев, Қозоғистон халқ ассамблеясининг «Қоғамдиқ келісім» директори ўринбосари Айна Нурханова, Қозоғистон халқ Ассамблеяси қошидаги экспертлар кенгаши аъзолари, “Пахтакор” ўзбек ва “Аллаяр жоли” қорақалпоқ этно-маданий бирлашмалари фаоллари, Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технологиялар ва инжеренинг университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Байрам тадбирида бугунги кунда Ўзбекистонда давлат тилига қаратилаётган юксак эътибор, ўзбек тилининг давлат ва жамият ҳаётидаги қадр-қиммати хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида “Пахтакор” ўзбек этно-маданий бирлашмаси аъзолари ва ўзбекистонлик талабалар сўнгги йилларда ўзбек тилининг халқаро миқёсда мавқеининг ошаётгани, хусусан, чет элларда истиқомат қилувчи ватандошларга қаратилган эътиборни алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, Манғистау вилояти Қозоғистон халқ Ассамблеяси қошидаги экспертлар кенгаши аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.

https://dunyo.info/cyrl/site/inner/qozogistonda_ozbek_tili_bayrami_kuniga_bagishlangan_madaniy-maarifiy_tadbir_otkazildi-YDt

https://dunyo.info/uz/site/inner?slug=qozog%E2%80%98istonda_o%E2%80%98zbek_tili_bayrami_kuniga_bag%E2%80%98ishlangan_madaniy-ma%E2%80%99rifiy_tadbir_o%E2%80%98tkazildi-VjL&fbclid=IwAR14s3dbE4Ng6OU-aHxnMjijDi3ftKyFkLGXy4nNefCpBOxLtzcl40j-fiI