Ўзбекистон ва Қатар: меҳнат миграцияси соҳасида янги ҳамкорлик босқичи

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси меҳнат миграцияси соҳасини тизимли, хавфсиз ва инсонпарвар асосда бошқариш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу жараёнлар фуқароларнинг хорижда қонуний меҳнат фаолиятини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг билим ва малакасини ошириш ҳамда муносиб меҳнат имкониятларини яратишга қаратилган.

Янгиланган миграция сиёсати

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Миграция агентлиги меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи марказий орган сифатида фаолият юритмоқда. Агентликнинг асосий вазифаси — фуқароларнинг меҳнат миграциясини қонуний, хавфсиз ва самарали ташкил этиш, уларни касбий тайёргарлик ва қайта интеграция жараёнлари билан қамраб олишдир.

Агентликнингфаолияти “инсон капитали вамуносибмеҳнат” тамойилигаасосланади. Миграция эндиликдафақатишчи кучи экспортиэмас, балки билимватажрибаалмашинуви, янгиимкониятларвабарқарорривожланишомилисифатидақаралмоқда.

Халқароҳамкорликва диверсификация

МеҳнатмиграциясигеографиясиникенгайтиришдоирасидаЎзбекистон Миграция агентлигивабошқаидоралар18 та давлатдахизматсафарлариўтказиб, 106 та ваколатлиташкилотбиланмузокараларташкилэтди. Ушбу давлатларқаторидаҚатар, Қувайт, Япония, Корея, Германия, Буюк Британия, Италия, Словения вабошқалар бор.

БуташаббусЎзбекистоннингхалқаромеҳнатбозоридагииштирокини диверсификация қилиш, янгиқонунийвашаффофканалларнияратишгақаратилганибиланаҳамиятли.

Қатаручун Ўзбекистон меҳнат миграцияси соҳасида янгиҳамкор

ҚатардавлатиЎзбекистонучунянгиваистиқболлиҳамкорсифатидаажралибтурибди. Қатар меҳнат бозорида малакали мутахассисларга талаб юқори бўлиб, бу соҳада икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгаймоқда.

Доҳада бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистон делегацияси — Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихона вакиллари — Қатар Меҳнат вазири ўринбосари Shayna Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy билан учрашди.

Учрашувда Қатар томони ўзбекистонлик ишчилар учун квоталар сонини кескин оширишга тайёр эканини маълум қилди.

“Ҳозирда Қатарда 560 нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда. Аммо бу салоҳиятнинг фақат кичик қисми, имкониятлар анча катта. Биз квоталарни бир неча баробар ошириш ва ўзбекистонликларни Қатарнинг етакчи компанияларига жалб этишга тайёрмиз”, — деди Shayna Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик рекрутинг компанияси “Jusour” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ҳужжатда тиббиёт, меҳмонхона бизнеси, туризм, IT ва муҳандислик соҳалари бўйича кадрларларни тайёрлаш ва Қатарда бандлигини таъминлашни назарда тутади.

Виза жараёнларида янги босқич

Қатар Ички ишлар вазирлиги билан учрашувда мамлакат раҳбарияти ўзбекистонликлар учун ишчи визаларни 10 кун ичида расмийлаштириш тизимини жорий этишга тайёр эканини маълум қилган. Бу меҳнат миграцияси жараёнларини сезиларли даражада енгиллаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда Қатар меҳнат бозори талабларига мос касбий ва тил тайёргарлик марказлари ташкил этиш бўйича келишилган.

Хулоса

Ўзбекистон ва Қатар меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Буҳамкорликиккимамлакатўртасидаинсон капитали, билимвамалакаалмашинувиорқалибарқарорривожланишгахизматқилади.

“Меҳнатмиграциясиинсонвамамлакат иқтисодиётиниўсишига ижобий таъсир қилиши керак. Бизунимуносиб, қонунийваистиқболлиқилишгаинтиляпмиз”,
— дейилади Миграция агентлигибаёнотида.