ИТИМ: Ўзбекистонда йил бошидан буён ишбилармонлик фаоллигининг максимал ўсиши қайд этилди

2023 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 1218 бирликни ташкил этиб, июнь ойига нисбатан 21,8 фоизга ошди.

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 1,3 фоизга ўсди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан баҳоланган ИФИ  2023 йил июль ойида 1218 бирликни ташкил этиб, июнь ойига нисбатан 21,8 фоизга ошган. Шу билан бирга, Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 1,3 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 21,8 фоизга ошиб, 1218 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

•хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 5,3 фоизга ошган;

•фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент деярли ўзгармаган – 0,0 фоиз;

•товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 48,0 фоизга сезиларли даражада ошган;

•товар белгилари бўйича компонент 25,0 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга (июнь) нисбатан ўсиш кузатилган. Қашқадарё (39,2%), Сирдарё (36,6%), Хоразм (26,7%) ва Сурхондарё (26,1%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 – расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс 2 та ҳудудда пасайган. Хусусан, Жиззах вилояти (- 2,7%) ва Тошкент шаҳрида (- 0,6%) бироз пасайиш кузатилди.

Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар.

2023 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 321,2 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг июнь ойига нисбатан 268,5 минг транзакцияга (5,3%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ошган.

2023 йил июнь ойида республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (13,4%), Сурхондарё (11,5%), Хоразм (11,2%), Самарқанд (9,5%) ва Наманган вилоятларида кузатилган.

Шу билан бирга, Жиззах (- 4,7%) ва Сирдарё (- 1,0%) вилоятида мўътадил даражада пасайиш қайд этилган.

Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик

2023 йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,4802 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 48,0 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг қарийиб 2 бараварга ошганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 3,7 фоизга камайган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил июль ойида 5 735,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6,7 фоизга ошган.

Хўжалик юритувчи субъeктларнинг фаоллиги

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил июль ойида 0,9996 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,04 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,3 фоизга сезиларли даражада камайган.

2023 йил июль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг июнь ойига (515 454 бирлик) нисбатан 1 195 тага камайиб, 504 259 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 18 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 411 058 тадан 409 988 тагача камайган (пасайиш 1 070 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони ҳам 90 803 тадан 90 660 тагача (143 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 611 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг июнь ойига нисбатан 18 тага ошган.

Брeндларни рўйхатга олиш

2023 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,2500 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг июнь ойига нисбатан 25,0 фоизга ошган. Жорий йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 50 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

   Ўзбекистон ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1218 1,0531 1,4802 0,9996 1,2500
Қашқадарё вилояти 1392 1,0637 2,0000 0,9983 0,0000
Сирдарё вилояти 1366 0,9898 2,0000 0,9987 0,0000
Хоразм вилояти 1267 1,1122 1,1923 1,0058 6,0000
Сурхондарё вилояти 1261 1,1147 1,4817 0,9924 2,0000
Фарғона вилояти 1190 1,0670 1,3811 0,9966 1,5000
Бухоро вилояти 1187 1,0257 1,5287 0,9860 0,0000
Наманган вилояти 1123 1,0886 1,3080 0,9939 0,0000
Қорақалпоғистон Республикаси 1076 1,0170 1,0951 1,0114 2,0000
Самарқанд вилояти 1062 1,0947 1,0752 0,9953 1,0000
Навоий вилояти 1056 1,0310 1,1123 1,0014 1,0000
Андижон вилояти 1041 1,1342 1,0572 1,0074 0,0000
Тошкент вилояти 1027 1,0735 0,8996 0,9994 2,4000
Тошкент шаҳри 994 1,0438 0,9463 1,0059 0,9545
Жиззах вилояти 973 0,9529 1,0515 0,9952 0,0000

Ўзбекистон ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИ Ҳисоблар бўйича операциялар компоненти Индекснинг биржа компоненти Фаолиятдаги субъектлар компоненти Янги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси 1013 ↑1,0495 ↑1,1200 ↓0,8768 ↓0,1466
Андижон вилояти ↑1333 1,6329 1,4992 0,7342 0,0000
Наманган вилояти ↑1238 0,7378 2,0000 0,8153 0,0000
Сирдарё вилояти ↑1158 0,5040 2,0000 0,8265 0,0000
Тошкент шаҳри ↑1144 1,1889 1,3040 0,9272 0,0843
Фарғона вилояти ↑1030 0,8265 1,3545 0,8616 0,3000
Қорақалпоғистон Республикаси ↓971 0,7805 1,2197 0,9262 0,2000
Самарқанд вилояти ↓943 0,7384 1,1235 0,8644 1,5000
Сурхондарё вилояти ↓937 0,6802 1,1238 0,8606 2,0000
Қашқадарё вилояти ↓931 0,7063 1,2536 0,8271 0,0000
Тошкент вилояти ↓920 0,9210 0,9928 0,8560 0,4138
Бухоро вилояти ↓917 0,7605 1,1059 0,9490 0,0000
Навоий вилояти ↓894 0,6912 1,0476 0,9236 1,0000
Хоразм вилояти ↓859 0,7562 0,9040 0,9541 0,7500
Жиззах вилояти ↓750 0,6317 0,8321 0,8898 0,0000